Афзалликлар

Юқори даража

Чўнтакбоп нархлар

6 йилдан ортиқ тажриба

шетга топ

Мен хақимда

Ассалому алейкум. Сиз сахифамга кирибсиз, демак хаётингиздаги энг мухим воқеа – тўй, яқинлашмоқда. Авваламбор тўйлар муборак!

Ассалому алейкум. Сиз сахифамга кирибсиз, демак хаётингиздаги энг мухим воқеа – тўй, яқинлашмоқда. Авваламбор тўйлар муборак! Ишончим комилки, Сиз мукаммал режлаштирилган замонавий тўй орзусидасиз. Демак Сизга кучли ташкилотчи, ўз ишини устаси керак. Сизни юқори даражали талабларизга жавоб бера олишга ва мукаммал тўйингизда фойдали ташкилотчи бўла олишимга аминман.

Исмим Дилшод, бу сохада 2013 йилдан бери фаолият олиб бораман. Мен – бахтли инсонман, сабаби мен ўзим ёқтирган иш билан шуғулланаман. Хар бир тўйни чуқур режалаштириб, бошидан охиригача назоратимда ўтказаман.

Сизни тўйингиз – мени обрўим.

Дилшод Якубов

Нега айнан мен?

Катта тажриба

6 йиллик муваффақиятли иш ва 400 дан ортиқ ўтказилган файзли тўйлар.

Тезкорлик

Тўйда юз бериши мумкин бўлган хар қандай муаммони тез ва осон хал қила олиш.

Ташаккурнома

Ёш келин-куёвлардан тавсияномалар.

Тўғри хисоб китоб

Бюджетни тўғри тақсимла олиш ва оқилона тежамкорлик.

Халлолик

Мен очиқ ва ошкора иш олиб бораман. Барча хизмат кўрсатувчиларни нарх наволаридан бохабар бўлиб турасиз.

Батафсил режа

Тўйни ташкил қилиш жараёни ўзимга ёқади. Шунинг учун хар бир тўйни, майда чуйдасигачам режалаб ташкиллаштираман.

Фотогалерея

Мижозлар нима дейишяпти

"Тўйимизни файзли ва унутилмас қилиб ташкиллаштирганлари учун, Дилшод окага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман! Рахмат ока, яна бир бор!"

- Ахрор, Лола

"Тўйни бошидан охиригача хаммасини Дилшод ўзи назарот қилиб турди. Ундан ташқари фойдали маслахатлари билан анча мунча пулниям тежаб қолдик)). Рахмат Дилшод хизматин учун."

- Зарина, Икром

"Чумчуқ сўйса хам, қассоб сўйсин деганлари рост экан. Тўйни пулини ўзимча умуман нотўғри тақсимлаб қўйганаканман. Дилшод ака билан юриб бунга амин бўлдим. Хаммаси учун рахмат Дилшод ака."

- Тимур, Лайло

"Дилшодни ишини оғайнимни тўйида кўриб, укамни тўйига гаплашдим. Тўй аъло даражада ўтди, хамма хурсанд. Бу учун Дилшодга катта рахмат."

- Ойбек

"Тўй хаммага ёқди, хаммадан хам ота-онам хурсанд. – Бўларкану тўйни яйраб ўтқизса, муаммоларни хал қилиб юрмасдан, деб дуо қилиб қолишди."

- Азамат

"Тўй тинч, хотиржам ва хаммаси Дилшод билан режа қиганимиздака ўтти. Очиғи тўй куни бир – икта кўрилмаган муаммолар чиқди, аммо Дилшод буни жойида хал қилди. Тажрибали ташкилотчилиги шу вазиятда яққол билинди."

- Атхам, Зебо

Контактлар

МанзилТошкент, Амир Темур кўчаси
120 уй

Телефон+998 97 404 00 88

Почтаdilshod@yakubov.uz